Онлайн игры Заказная книга Категория сайта Информацы сайта Связ с снями Видео
Главная » Статьи

Всего материалов в каталоге: 11
Показано материалов: 1-10
Страницы: 1 2 »

Қишлоғимизда етмиш ёшдан ошган Назар ота Холназаров деган темирчи уста бўларди. Устанинг эски бир темирчилик устахонаси бўлиб, у эртадан кечгача шу ерда қишлоқ одамларининг ҳожатини чиқарар, оғирини енгил қиларди. Ўроқ борми, кетмон борми, унинг қўлидан яп-янги бўлиб чиқарди. Ота ҳожатини чиқарган одамлардан пул олмасди. Хизматига яраша у-бу ташлаб кетишарди. Назар ота устахонасига келган киши борки, унга «Озод», «Озодбой» деб гапирарди.

— Озод, болам, келдингми, нима юмушинг бор?

Унинг учун ҳамма «Озод» эди. Етти яшари ҳам, етмиш яшари ҳам. Бир куни отани аста гапга солиб, сабабини сўрадим.

— Эҳ, болам-а. Озодликка нима етсин. Озодлик энг улуғ неъматдир агар билсанг, — деган эди у.

Назар ота билан 1980-йилларда қилган бу гурунгимизни ҳозир эслаб, мағзини чақаман. Ота ўша кезлари Ўзбекистонни озод кўришни истаб шундай деган бўлса, не ажаб! Озодлик, мустақилликнинг нақадар тотли эканини, мана, биз кўриб турибмиз.

Шукрона

Одамзоднинг табиати қизиқ. Рўзғорда бир нимадан зориқдими, дарров нолишни бошлайди.

Бир куни ишдан келсам, хотиним совуққина қарши олди.

— Сизни бу муаллимлигингизда биримиз икки бўлмайдиган кўринади. Қаранг, анави қўшнимиз кеча яп-янги «Жигули» олди. Сизда ҳатто эшак ҳам йўқ.

— Нима дейсан, машинани қандай олай, онаси? Беш бола ейман, ичаман деб турса. Шукр қил, бугун-эрта бўлиб қолар. Биз ҳам машина минармиз. Кунимиз ойдай ўтиб турибди-ку.

Яп-янги «Нексия»ни текис-равон йўлда ҳайдаб борар эканман, хотиним билан 1989 йилдаги ўша суҳбат эсимга тушди.

— Худога шукр, мустақилликка эришиб, мана, машина ҳам миндик.

Деҳқоннинг машинаси

Ўзбекнинг «Тико», «Дамас» машиналари янги чиққан йиллари. Маҳалладаги бир тўйда Абдураҳмон гуппи ҳеч кимга гал бермай, ҳадеб гапирарди.

— «Дамас» буханка нонга ўхшар экан. Ёнидан «Камаз» ўтиб кетса, шамолидан учиб кетармиш.

Баъзи бир ишонувчан одамлар: «йўғ-ей, ёпирай», — деса, баъзилар қўл силтаб қўя қолишди.

Орадан ўн йиллар ўтиб, бир иш билан Абдураҳмон гуппининг кўчасидан ўтиб қолдим. Акамиз эшиги олдида «Дамас»ни неварасига ювдириб турган экан. У билан бирпас гуринглашган бўлдим.

— Ака, тойчоқ қалай, юриб турибми? — дедим.

— Ҳа, юрганда қандоқ, иним, «Дамас» ҳақиқий деҳқоннинг машинаси экан. Бир тоннага яқин юкни ортсанг ҳам миқ этмайди-я — деди Абдураҳмон гуппи.

Орзиқиб кутилган насиба

Эски жойда туриб янгича гапириш ноқулайлигини биласизми? Ўқитувчи бари бир гапиришга мажбур-да. Ахир, дарсни ўтиши керак.

Ортиқбой домла тарих фанидан дарс берарди. Янглишмасам, ўтган асрнинг етмишинчи йиллари эди-ёв. У дарсга яxши тайёрланган шекилли, шўро тузуми ҳақида гапирарди. «Бизда ҳали шундай ривожланиш бўладики, тезда коммунизм қурамиз. Коммунизмда пул бўлмайди. Ҳар ким эҳтиёжига яраша магазиндан у-бу нарсани бепул олаверади».

Ўқувчиларнинг хаёллари узоқ-узоқларга учиб кетарди. Уларнинг оғзидан сўлаги оқиб, Ортиқбой домла айтган кунлар тезроқ келишини орзу қилиб қолишарди. Домла ўқувчилар берган саволга тўғрими-нотўғрими ўхшатиб жавоб қайтаради. Ўшанда бир синфдошимиз берган саволни ҳамон эслайман.

— Домла, шу эски лойдан қурилган, поллари илма-тешик, печкалари яроқсиз мактаб билан қандай коммунизм қурамиз?

— Ҳа, энди бу бошқа масала. Насиб этса, эрта-индин қурилиб қолар, — деб домла шувоқлари кўчиб ётган, поллари тешик хонага разм солди ва ўз гапидан ўзи уялиб, ичидан зил кетди.

Орадан йиллар ўтди. Мус­тақилликка эришдик. Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури қабул қилинди. Мактаб янгидан қурилди. Бугун ёруғ, шинам синф хоналари, спорт залларини кўриб, кишининг ҳаваси келади. Ўша пайтдаги орзу-умидлар қирқ йилдан кейин — мустақиллик туфайлигина рўёбга чиқди.

Мана, биз нималарга илҳақ бўлиб яшаганмиз...

 

Oila davrasida | Просмотров: 203 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-09-21

Ўшанда ерга урса, кўкка сапчийдиган болалар эдик. Қадамимиздан ўт чақнарди. Оёғимизни ерга гурсиллатиб уриб, ўзимизча киноларда кўрганимиздай ҳарбийча юриш қилардик. Момом негадир бу қилиғимизни хушламасди. «Ерда оҳиста юриш керак. Ахир, сизлар аскар эмассизлар-ку!» — дерди доим бизни койиб.

Бизнинг «нега?» «нима учун?» деган охири йўқ саволларимизга кўпинча бобом тушунтириш берарди:

— Тупроқ ҳаммамизнинг онамиз-ку! Уни бекорга «она тупроқ» дейишмайди. Онамизга эса меҳр билан, оҳиста муносабатда бўлишимиз керак.

Ўша кезлари бобомнинг гапларини унча фаҳмламаган бўлсак-да, ер она каби улуғ эканини тушунганмиз. Киндик қонимиз тўкилган заминга меҳрли муносабат эҳтимол шундай куртак ота бошлагандир.

Ерни тепма...

Ерни тепма, аста бос қадам,

Етар унинг чеккан озори.

Биз турган ер, биз кезган олам

Буюк боболарнинг мозори.

Ўшанда мактаб боласи эдик. Ўқитувчимиз бизга бу сатрларни тушунтираркан, «Юртимиз тупроғининг ҳар қаричида буюк ота-боболаримизнинг ҳоки ётибди. Улар бугунги тинч-осуда кунларимиз учун жон фидо қилишган. Ерга оҳисталик билан қадам қўйишимиз улуғ аждодларимиз хотирасига кўрсатган ҳурматимиз ифодасидир», деганида жуда ҳайратда қолгандик... Орадан йиллар ўтиб, ўқитувчимизнинг гаплари нақадар ҳақиқат эканига яна бир бор амин бўлдим...

Энг қимматбаҳо совға

Бир машҳур санъаткор танишимиз ҳикоя қилиб берган эди...

«Хорижда ёши тўқсондан ошган аммам яшайди. Улар 30-йиллардаги қирғинбаротларда осойишталик, бошпана истаб, сарсон-саргардон бўлиб, мусофир юртларга бориб қолишган. Мустақилликдан сўнг йўллар очилиб, хориждаги қариндошларимни кўришга муяссар бўлдим.

Қариндошларим анча ўзига тўқ яшашини эшитгандим. Уларга, айниқса, аммамга она юртидан нима совға олиб боришни жуда кўп ўйладим. Ўзимча табаррук деб оборган совғаларимнинг биронтасига аммам қайрилиб ҳам қарамади. «Менга юрт тупроғидан бир ҳовучгина олиб келмадингми?» деганларида, тўғриси, шу нарса хаёлимга келмаганидан мулзам бўлдим.

Кейинги гал борганимда ­аммамга ўзлари илтимос қилган нарсани олиб бордим. (Бу пайтда у кишининг кўзлари хиралашиб қолган, одамни фақат овозидан танирди.) Аммам бир кафт она юрт тупроғини ҳовучига олиб, олдин тўйиб ҳидлади. Сўнг кўзларига босганча ҳўнг-ҳўнг йиғлагани ёдимда.

— Шу бир ҳовуч тупроқ мен учун дунёдаги энг бебаҳо неъмат. Мен киндик қоним тўкилган тупроққа бир бор қадам қўйишни бутун умр кутдим. Энди юрт мустақил бўлгач, борай десам, мажолим йўқ. Сизлар шу тупроқда яшаётган энг бахтли инсонларсиз. Мен ўзга элларда мол-дунё, шон-шуҳрат топдим-у, бахт тополмадим...»

Бу гаплардан сўнг биз деярли эътибор бермайдиганимиз — оёғимиз остидаги бир кафт тупроқ чиндан ҳам энг бебаҳо неъмат — она Ватанимиз эканини англаб етдим...

Ноннинг ушоғи ҳам нон, деб уқтиради халқимиз. Унинг бир заррасини ҳам кўзига суртиб, авайлайди. Ватанни севиш, қадрлаш унинг ҳар қарич тупроғига меҳр кўрсатиш, авайлаш, ҳимоя қилиш, фаровонлиги учун имкон қадар ҳисса қўшишдир. Чунки ҳар қарич тупроқ ота-боболаримиздан мерос ягона ва бетакрор она Ватанимиз сарҳадидир.

Oila davrasida | Просмотров: 234 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-09-21


Бугун юртимизнинг барча ҳудудларида «Болалар китоби» II республика фестивали бошланади. «Гапирувчи» китоб Ўқитувчимизнинг айтишича, шундай китоб бор экан. Ким энг яхши ўқиса, унга шу китобни бир кунга бериб туришини ҳам айтиб, бизни анча қизиқтириб қўйди. Тўғриси, ўша маҳал бир кунга бўлса ҳам бу китобга эга чиқишни истамаган бола йўқ эди. Кейинроқ ўқитувчимиз саҳифаларида дарахт, ўрмон, айиқ, қуёнча каби турли эртак қаҳрамонларининг шакллари пайдо бўладиган китоб олиб келди. Ҳаммамиз қий-чув қилиб, китобга ёпишдик. Бу биз учун катта хазинадай гап эди. Ўшанда, афсуски, бу китобдан биргина эди. Ундаги эртакни устозимиз худди қаҳрамонларнинг овозига ўхшатиб ўқиб бергани эсимда. - Эртак сизларга ёқ­дими? - деб сўраган эди ўқитувчимиз. Агар эсли бўлиб, ҳамма вазифаларни тўлиқ бажариб, яхши ўқийдиган бўлсангиз, сизларга мана шундай қизиқарли китоблар келтириб, эртак ўқиб бераман. Шу-шу, устознинг ажабтовур эртак китобларига қизиқиб қолгандик. Бир гал кутубхонага борганимда кутубхоначидан: «Гапирадиган китобингиз борми?» деб сўраганим эсимда. Шунда кутубхоначи опа менга ҳайрон бўлиб тикилиб: «Шунақа китоб бор, фақат уни топиш учун мана шу ердаги китобларнинг ҳаммаси билан бир-бир танишиб чиқишинг керак», деган эди... Энг улуғ қадрият - Катталардан кўра болалар китобга кўпроқ ошно бўлади, - дейди «Мумтоз сўз» нашриёти раҳбари, профессор Ҳамидулла Болтабоев. - Баъзан ишдан қайтганимда олдимга югуриб чиққан набиралар «Бизга эртак китоби олиб келдингизми?» деб сўраб қолишади. Уларнинг бундай сўровларидан, тўғриси, хурсанд бўламан. Демак, улар яна бир янги китоб билан танишишга интиқ бўлиб яшаш­япти. Телевидение, компьютер, интернет олами кундан-кунга кенг қулоч ёяётган бир даврда фарзандларимизнинг китобга ошно тутиниши жуда қувончли ҳол. Мутолаа биз учун шунчаки эрмак ё вақт ўтказиш учун бир машғулот эмас, бу энг улуғ қадрият эканини эсдан чиқармаслигимиз зарур. Маълумот: Кейинги икки йил ичида республикамизда китоб савдоси билан шуғулланувчи субъектлар сони 31 тадан 189 тага етди. Фестиваль қамрови кенгайди - Бугун республикамизда фаолият юритаётган 111 та нашриёт, 1650 га яқин матбаа корхонасида ҳар йили 3 минг номдан зиёд, умумий адади 45 миллион нусхадан ортиқ китоб маҳсулотлари нашр этилаётган бўлса, шунинг аксарияти болалар адабиёти ҳисобланади, - дейди Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Омонулла Юнусов. - Қувонарлиси, китоблар чоп этиш ҳамда уларни китобхонларга тарғиб қилиб бориш тамойили сўнги вақтларда анча изга тушмоқда. Фарзандларимиз ҳаётида китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада кучайтириш, китобга бўлган ҳурматини ошириш ҳамда китобхонлик ва мутолаа маданиятини шакллантириб бориш мақсадида, мана, икки йилдирки, китоб байрамлари, фестиваллар ўтказиб келяпмиз. Бугун бизнинг бу тажрибамиздан МДҲ давлатлари ҳам фойдалана бошлади. Бу йил 17-19 сентябрь кунлари ўтказилаётган «Болалар китоби» фестивали қамровини олдингисидан бошқачароқ ўтказишни кўзлаганмиз. Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактаб ўқувчиларини жалб қилиш билан бирга, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, ўз хизмат бурчини бажаришда фидойилик кўрсатган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари ҳам алоҳида таклиф қилинган. Уларга нашриётларимизнинг совғалари улашилиб, хайрия концерт дастури намойиш этилади. Бола нигоҳидаги ҳайрат Фестиваль доирасида ёзувчи-шоирлар билан учрашувлар, янги китобларнинг тақдимот ва намойишлари, «Энг яхши китобхон», «Китобхон оила», «Менинг биринчи китобим», «Мўъжиза эмасдир фалакда офтоб, мўъзижа аслида беминнат китоб», «Китоб - энг яхши совға» каби совринли интеллектуал ўйин ва викториналар, «Китоб ўқишни ёқтирасизми?» мавзусида ижтимоий сўровнома ўтказиш, болалар учун театрлаштирилган чиқишлар ташкил этиш режалаштирилган. Мумтоз ва энг сара замонавий адабиётлар, ўқув-маърифий китоблар, энцик­лопедик луғат ва маълумотномалар бола тафаккурини ўстиришда жуда муҳим восита ҳисобланади. Шу билан бирга, бундай адабиётларнинг шакл жиҳатдан болалар таъбига мос бўлиши ҳам зарур. Чунки бола китобларни муқовадаги ёки китоб қатидаги суратларга қараб танлайди. Китобларнинг суратлардан ташқари турли анимацион ва овозли воситалар билан безатилиши бола эътиборини кўпроқ жалб қилади. Ноширларимизнинг айтишича, бир пайтлар биз фақатгина номини эшитган «гапирувчи» китоблар ҳар бир боланинг қўлида бўлиши учун ҳозир изланишлар олиб борилаётган экан. Буларнинг ҳаммаси фарзандларимиз биздан кўра билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари учун қўйилаётган муносиб бир қадам экани шубҳасиз.
Oila davrasida | Просмотров: 305 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-09-21

Kliplar | Просмотров: 461 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-04-15

Kliplar | Просмотров: 241 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-04-15

Mening do'stlarim Asadbek To'ychiboyev,Asadbek Yaqubov,Xamrayev Mahmudjon,Xabibullayeva Go'zaloy,Vohobjonov Abdulhay,Abdug'ofurov Davron. 
  Bular mening chin do'stlarim Go'zal sal qaysarroq baribir chin do;st Asadbek To'ychiboyev sal urishqoq lekin bu ham chin do'st Men do'stlarim bilan faxrlanaman chunki yaxshi yomon kunimda doimo men bilan.
#u9b439b439bs#

 
Do'stlarim | Просмотров: 233 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-02-15

O'zbek kinolar | Просмотров: 265 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-02-12

MP3 | Просмотров: 325 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-02-01

O'zbek kinolar | Просмотров: 272 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-01-17

    Mamadaliyev Nurmuhammad Andijonda tugilgan U ingliz tilini o'rganish uchun oson qilish maqsadida narsalar qilmoqda
Maqsadlari:Andijon shahrini ingliz tili va axborot-internet texnologiyalari sohalari bo’yicha O’zbekistonning birinchi raqamli shahriga aylantirish; Kelajakda ushbu til orqali O’zbekistonda faoliyat ko’rsatayotgan ingliz tili o’qituvchilarini dars o’tish metodlari almashinuvi, dars jarayonini takomillashtirish va ingliz tilini internet orqali online tizimda o’rgatishni rivojlantirish maqsadida birlashtirish; Ingliz tilini mustaqil o’rganuvchilar uchun global tarmoqda bepul, qulay va boy resursga ega bo’lgan Ingliz tilini orgatish.
 
Men haqimda | Просмотров: 255 | Добавил: et_andijan | Дата: 2015-01-08

1-10 11-11
Поиск